Здоровье

50 ёшдан кейин воз кечиш керак бўлган 5 та маҳсулот

26 января
78069
84

Ёш улғайган сари саломатлик кўпроқ овқатланиш билан боғлиқ бўлиб қолади. Модда алмашинувининг секинлашуви, гормон ишлаб чиқаришдаги қийинчиликлар — буларнинг барчаси истеъмол қилинаётган маҳсулотларга қараб ўзгаради. 50 ёшдан кейин соғлом овқатланишни йўлга қўйиш жуда муҳим ҳисобланади. Ҳозирги вақтда аёллар менопаузадан ўтиб, тананинг муҳим функциялари, айниқса юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватловчи эстроген камайишига дуч келмоқда. Шунинг учун ҳам 50 ёшдан кейин айрим маҳсулотларни озроқ истеъмол қилиш, имкони бўлса, рациондан чиқариб ташлаш керак.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари

Колбаса маҳсулотларини қанча кам истеъмол қилса, шунча яхши. Ушбу маҳсулотлар расмий равишда канцероген моддалар сифатида тан олинганлиги билан бир қаторда, ичак саратони хавфини ҳам сезиларли даражада оширади. Уларнинг таркибида натрий ва транс ёғлари кўп бўлиб, буларнинг ҳаммаси юрак, қон томирлари ва овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари саломатлиги учун хавфлидир.

Батон нонлари

Афсуски, соғлом ҳатто фойдали кўринадиган батон ва оқ нонлар шакарнинг бир қисмига айланиб, қонда қанд миқдорининг ўсишига олиб келади. Бу орқали организмда қандли диабет хавфи ошади.

Ёғсиз сут маҳсулотлари

50 ёшдан кейин тана учун энг кераклиси — кальцийдир. Менопауза даврида у фаол равишда йўқотилади. Кальцийни эса сут маҳсулотларидан олиш энг яхши усул ҳисобланади. Аммо кальций ёғсиз ва D витаминисиз сўрилмайди. Бу сут ва ундан тайёрланган маҳсулотларда кузатилади. Шунинг учун сут маҳсулотларини қабул қилишда эътиборли бўлиш лозим.

Қадоқланган шарбат ва тайёр смузилар

Қадоқланган мева шарбатини мунтазам ичиш юрак хасталиклари хавфини икки маротаба оширади. Бу каби шарбатлар таркибида қанд миқдори кўп бўлиб, толага эмас, глюкоза миқдорини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Смузиларда эса соғлиқ учун зарарли бўлган сунъий қўшимча моддалар мавжуд.

Қаҳва ичимликлари

Латте, капуччино, фрапуччино ва бошқа қаҳвалар қанчалик мазали бўлса, яхшиси, улардан узоқроқ туриш керак. Аслида улар бир стакан қаҳва эмас, ҳақиқий калория ҳисобланади. Бундан ташқари таъм учун қўшиладиган шакарли сироплар таркиби туфайли кўпинча хавфли касалликлар, шу жумладан, қандли диабет ва саратоннинг айрим турлари ривожланиши мумкин.

Читайте также
Рекомендуем

89319
57